08:33 / 05.02.2017
14401

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон бокс сериясининг илк турида Хитойга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон бокс сериясининг (WSB) эндигина бошланган 7-мавсумини мағлубият билан бошлади. Ўзбекистонлик боксчилар мавсумнинг 1-турида меҳмонда Хитойнинг China Dragons жамоасига мағлуб бўлишди, деб хабар бермоқда sports.uz нашри.

Бу учрашувда Uzbek Tigers ("Ўзбек йўлбарслари") жамоасини 5 та вазн тоифасида қуйидаги боксчилар билдирдилар: Мироншох Иброҳимов (49 кг), Абдулҳай Шараҳматов (56 кг), Элнур Абдураимов (64 кг), Улуғбек Ҳақбердиев (75 кг) ва Бобурбек Йўлдошев (91 кг).

Учрашув "йўлбарслар" учун муваффақиятли бошланди: 1-жангда Мироншох Иброҳимов рақиби Хин Хуянгни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 2-жангда Абдулҳай Шараҳматов ҳам Лонг Янг устидан шундай ҳисобда зафар қучди.

Бироқ Элнур Абдураимов номаълум сабабларга кўра рингга кўтарилмаган, Улуғбек Ҳақбердиев ва Бобурбек Йўлдошев эса мағлубиятга учраганлар. Шу тариқа, 1-турда Ўзбекистон Хитойга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жорий йилда 12 та жамоа уч гуруҳга бўлинган. Uzbek Tigers China Dragons, Russian Boxing Team (Россия) ва Astana Arlans (Қозоғистон) билан С гуруҳидан жой олган. Ўзбекистонлик боксчилар кейинги учрашувни 18 февралда меҳмонда қозоғистонлик рақибларига қарши ўтказадилар.  

Top