Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ҳалок бўлди
Санкт-Петербургдаги “Крести-2” тергов изолятори қурилишида Ўзбекистондан бўлган қурувчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.
Қурилишда меҳнат қилган ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ишларни бажариш чоғида баландликдан пастга қараб қулаган. У дарҳол касалхонага ўта оғир аҳволда етказилди. Йигитда кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, бош жароҳати аниқланган. Шаҳарнинг 33-рақамли Семашко номидаги касалхонасида бир неча соат давомида унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишди, бироқ у ҳушига келмай вафот этди.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026