Спорт | 14:46 / 09.02.2017
6246
1 дақиқада ўқилади

Кевин Де Брюйне кетма-кет иккинчи марта тенгсиз деб топилди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне хорижда тўп сурувчи бельгиялик футболчилар орасида 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

25 ёшли футболчи кетма-кет иккинчи марта бельгиялик энг яхши легионер унвонини қўлга киритди.

Бу сафарги рейтингда де Брюйне Эден Азар («Челси») ва Янник-Феррейра Карраскони («Атлетико») ортда қолдирди.

Мавзуга оид