Қозоғистонда қонунга хилоф мазмундаги 110 мингдан кўпроқ интернет ҳавола ўчириб ташланди
Қозоғистонда 2016 йилда мамлакатнинг интернет сегментидан террорчилик, диний экстремизм, бешафқатлик, зўравонлик ва ўз жонига қасд қилиш ғоялари тарғиб қилинган 110 мингдан кўпроқ материал ўчириб ташланган. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаев маълум қилди.
"2016 йилда интернет-ресурслар эгалари ва маъмуриятларига 150 мингдан кўпроқ материал борасида 500 га яқин огоҳлантирувчи мактуб йўлланган. Натижада интернет эгалари томонидан террорчилик, диний экстремизм, бешафқатлик, зўравонлик ва ўз жонига қасд қилиш ғоялари тарғиботи аломатлари бўлган 110 мингдан кўпроқ қонунга хилоф материал ўчириб ташланган", деб маълум қилди Абаев вазирлик йиғилишида.
Абаевнинг айтишича, суд органларига 164 та ҳавола ва интернет-ресурс бўйича 17 та даъво аризаси топширилган ва улар бўйича тегишли қарорлар чиқарилган.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024