Фан-техника | 14:34 / 17.02.2017
10733
1 дақиқада ўқилади

Бешинчи авлод тармоғида ишловчи дунёдаги биринчи смартфон қачон тақдим этилиши маълум бўлди

ZTE компанияси бешинчи авлод тармоғида ишлаши мумкин бўлган дунёдаги илк смартфонни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу MWC 2017 кўргазмасида юз бериши катта эҳтимолга яқин.

ZTE’нинг Gigabit Phone смартфони интернетга сониясига 1 Гбит тезликда уланиши мумкин. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бу қурилмага 360-даражали видеони виртуал реалликда ҳамда роликларни ультраюқори кенгликда томоша қилиш имконини беради. Телефон АҚШ ва Австралия бозорларига мўлжалланган бўлиб, у ерда бешинчи авлод тармоқлари йўлга қўйилади.

Афтидан, смартфон Qualcomm’дан янги - Snapdragon 835 чипида ишлайди. Унинг хусусиятларига кўра, қурилма алоқа модули ҳозирданоқ сониясига 1 Гбит тезликда интернетда ишлаши мумкин.

ZTE’нинг Gigabit Phone смартфони ҳақидаги барча маълумотлар Барселонадаги MWC кўргазмасида тақдим этилади. У 27 февраль куни бошланади.

Мавзуга оид