Жаҳон | 00:00 / 19.02.2017
8944
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия айирмачиларга тегишли ҳужжатларни тан олишини халқаро ҳуқуқбузарлик деб атади

Фото:  Facebook Пётр Порошенко

Украина президенти Петро Порошенко тан олинмаган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ва «Луганск халқ республикаси» («ЛХР»)да берилган ҳужжатларнинг Россия томонидан тан олинишини Россия раҳбарияти томонидан халқаро ҳуқуқнинг бузилишига исбот эканлигини айтди. Бу ҳақда «112 Украина» нашри хабар бермоқда.    

«Бу мен учун «Россия оккупацияси» ва Россиянинг халқаро ҳуқуқбузарлигининг навбатдаги исботи ҳисобланади», деб айтди Порошенко. 

Порошенко ҳужжатларнинг тан олиниши ҳақидаги фармоннинг Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани ўтаётган вақтда имзоланишини «сурбетлик» деб атади. 

Аввалроқ Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов Россия томонидан «Донецк халқ республикаси» паспортларининг тан олинишини Россияни Минск жараёнидан чиқишига тенглаштирди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид