Мессининг дубли «Барселона»ни навбатдаги муваффақиятсизликдан қутқариб қолди. Гарет Бейлуч ойлик танаффусдан сўнг сафга қайтиб, дарҳол самара келтиришни бошлади. Англия кубоги чорак финалида Конте ва Моуриньо қарама-қаршилиги юзага келди. Tribuna.Uz уик-энднинг шу каби энг эътиборли воқеаларини эслаб ўтади.
Инқироздаги «Барселона» ва Месси

ЕЧЛдаги шармандали мағлубиятдан кейин «Барселона» Испания чемпионатида ҳам ўта мазмунсиз ўйин намойиш этди. Фақатгина Мессининг саъй-ҳаракатлари эвазига жамоа лиганинг мутлақ дебютанти, аутсайдерини сўнгги дақиқалардагина мағлубиятга учратишни уддалади. Ҳамон янги шартнома бўйича муаммолар бўлишига қарамасдан, Месси ҳозирча жамоасини мураккаб вазиятдан олиб чиқиб кетиш учун жон куйдирмоқда.
«Реал»да эса барчаси изга тушиб бормоқда. Уч ойлик танаффусдан сўнг жамоанинг энг қимматбаҳо футболчиси Гарет Бэйл сафга қайтди ва қайтган ўйинидаёқ гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу билан жамоанинг муваффақиятлари чекланиб қолмайди. «Реал» мана 42 учрашувдирки, рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. Сўнгги марта «Манчестер Сити» 2016 йилнинг апрелида мадридликларга қарши қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлганди.
Испанияда бу турда бошқа етакчилар ҳам ғалаба қозонди. Кевин Гамейронинг 5 дақиқада қайд этган супер натижаси «Атлетико»га ғалаба келтирган бўлса, «Вильярреал» сўнгги дақиқадаги ҳаракати эвазига


















