Жаҳонга машҳур сураткаш Жон Стэнмайер Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиб, Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали бу ерларда ўзининг диққатини тортган сурат ва видеолар билан бўлишиб келмоқда. Унинг маълум қилишича, ҳозир у National Geographic журнали учун Ўзбекистон ҳақида суратлар коллекциясини яратмоқда. Унинг юртимизда муҳрлаган суратларини сиз билан бўлишишга қарор қилдик.

Меҳмондўст Ўзбекистонга қайтиш

Қишнинг гўзал манзарасини ўзида акс эттирган бепоён далалар

Бизга тушлик тайёрланмоқда, Мўйноқ

Владимирнинг Мўйноқдаги ажойиб устахонаси

Қачонлардир Мўйноқда сув кўп бўлган, совет даврида Орол суви суғориш ишларига йўналтирилган. 40 йил ўтгач, менинг қадрдон дўстим ва ижтимоий тармоқлардаги ассистентим собиқ Орол денгизи тубида қор ва кемалар шарпаси оралаб саёҳат қилмоқда

Уч ғилдиракли аравада Ўзбекистоннинг ғарбидаги тарихий номи Окс бўлган Амударё томон кичик саёҳат
Қадимий Хиванинг сокин кўчаларидаги нафас

Икки кишилик дастурхон

Хивадаги хонадон ҳовлисида қуритилаётган кийимлар
Уч юз йиллик эшик ортидаги тасаввур оқими, Бухордаги Мир Араб мадрасаси















