22 февралда Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Туркияга расмий ташрифи бошланади. Ташриф 24 февралгача давом этади.
Шариф Туркияга мамлакат бош вазири Бинали Йилдиримнинг таклифи билан Туркия-Покистон олий даражадаги стратегик ҳамкорлиги кенгашининг 5-йиғилишида иштирок этгани келади.
Йиғилиш вақтида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
















