Ёрқин сариқ ҳошияли бу йўл белгисига нур қайтарувчи плёнка тортилган, бундан мақсад белги куннинг қоронғу вақтида ҳам яхши кўринишини таъминлашдир.

Шу кунгача бунда белгилар Келес йўли ва Меҳр кўчалари, «Чилонзор» метро бекати яқинида ҳамда Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилган.

Хабарда таъкидланишича, мазкур белгилар ўрнатилиши шаҳар кўчаларида хавфсизликни таъминлаш, йўловчилар ҳаёти ва саломатлигини асрашга хизмат қилади.










