Футболчи арилар ҳақида эшитганмисиз! Британияликлар бунинг уддасидан чиқдилар
Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари ҳашаротлар бир-бирларини кузатиб, ўзаро тажриба алмашишга қодирликларини исботлаш учун тукли ариларни "футбол" ўйнашга ўргатдилар. Бу ҳақда Science нашри хабар бермоқда.
Бунинг учун арилар шарчани марказдаги доирага олиб боришлари керак бўлган "майдончага" жойлаштирилганлар. Олимлар намуна сифатида ариларнинг рангига ўхшаш бўлиши учун қора-сариқ чизиқли таёқчаларни қўллаб, ариларга нима қилиш кераклигини кўрсатиб беришган. Арилар топшириқни тўғри бажарган ҳар бир уринишлари учун ширин сироп билан "мукофотланишган".
Олимлар бир неча арини ўргатиш улар қолган ариларга ўз кўникмаларини кўрсатиш учун кифоя қилишини аниқлашган. Натижада маълум вақтдан кейин тажриба таёқчалари ёки арилар ҳаракатини кузатган бошқа арилар "футбол" билан ўзларига ширинлик ишлаб топишга "ўрганиб олганлар".
Мақолада айтилишича, кузатув орқали ўрганиш билим олишнинг энг мураккаб шаклларидан бири ҳисобланади. Авваллари ҳашаротлар бунга қодир эмаслар, деб ҳисоблаб келинган.
Мавзуга оид
19:09 / 17.10.2024
Қозоғистон бош мураббийи Черчесов қозоқ тили ҳақидаги ҳазили учун жазоланди
11:52 / 06.09.2024
Ўзбекистон ва Британия футбол соҳасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш имконини муҳокама қилмоқда
13:42 / 19.08.2024
ДХХ кубоги Республика босқичига қуръа ташланди
22:42 / 16.08.2024