Пеленинг ўғли 13 йиллик жазо муддатини ўтайди
Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле (тўлиқ исми Эдсон Арантис ду Насименту)нинг ўғли Эдсон Шолби Насименту (кўпроқ Эдиньо номи билан машҳур) 13 йиллик жазо муддатини ўташ учун полицияга келди.
2014 йилда Бразилия суди Пеленинг ўғлини гиёҳванд моддалар савдосидан тушган пулларни ювгани учун 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этганди. Бироқ Эдиньо ўз шикоят аризаси апелляция судида кўриб чиқилгунга қадар озодликда бўлган.
Пайшанба куни суд айблов хулосасини якуний равишда тасдиқлади, бироқ жазо муддатини 12 йил-у 10 ойга қадар қисқартирди.
46 ёшли Эдиньо жума куни кечқурун Сантос шаҳридаги полиция бўлинмаларидан бирига келган. "Бу жуда афсусланарли ҳолат, сабаби мени қилмаган ишимда айблашмоқда", - дея маҳкумнинг сўзларини келтиради Рейтер агентлиги.
Суриштирув жараёни 2005 йилда бошланган. Эдиньони таниқли наркофурушлар билан алоқаларда ҳамда наркотик моддалар савдосида иштирок этишда айблашган. Унинг ўзи эса бу айбловларни рад этиб, гарчи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган бўлса ҳам, уларни сотишда қатнашмаганини маълум қилган.
Маълумот учун, Эдиньо отаси бутун жаҳонга танилган “Сантос” футбол клубида 1990-йилларда ўйнаган.
Мавзуга оид
08:25 / 01.08.2024
Америкалик 34 йиллик қамоқдан кейин оқланди
11:31 / 02.04.2024
Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш амалиёти жорий этилади
18:53 / 06.11.2023
Фарғонада маъмурий қамоққа олинган шахс 2,5 кв/м’дан ҳам кичик камерада сақланаётганлиги аниқланди
17:12 / 16.10.2023