Туркманистонда Ravon автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ravon бренди билан хорижга экспорт қилинаётган ўзбек автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда. У "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Туркманистон" давлат савдо маркази ҳамкорлигидаги "Туркман-ЎзАвто" хўжалик жамияти томонидан ташкил этилди.
Маросимда енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи "GM Uzbekistan" АЖ, Isuzu юк машиналари ва автобуслари ишлаб чиқарувчи "СамАвто" МЧЖ, MAN бренди остида юк машиналари, махсус техникалар ва прицеплар ишлаб чиқарувчи ўзбек-немис қўшма корхонаси расмий вакиллари иштирок этдилар. Тақдимотга автомобилсозлик соҳаси вакиллари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва автоишқибозлар ҳам таклиф этилди.
Унда Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 моделлари намойиш этилди. Ишлаб чиқарувчи компания вакили автомобиллар жаҳон стандарти ва экологик талабларга жавоб бериши, кондиционер, рул гидрокучайтиргичи билан жиҳозлангани, тежамкорлиги ва бошқа хусусиятлари ҳақида ахборот берди.
Тақдимотда шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал хизматлар соҳалари учун мўлжалланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автотехникалар ҳам намойиш этилди. "Туркман-Ўзавто" хўжалик жамияти "GM Uzbekistan" АЖнинг дистрибьютори ҳисобланади.
Жамият ўтган 10 йиллик фаолияти давомида жамият Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган икки мингга яқин Chevrolet ва Uz-Daewoo автомобилларини сотган.
Мавзуга оид
21:49
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
21:21 / 17.10.2024