Спорт | 15:43 / 26.02.2017
9880
1 дақиқада ўқилади

Видео: Франциялик футболчига ҳакам қўлидаги таблони уриб туширгани учун қизил карточка кўрсатилди

Франциянинг «Бастия» жамоаси сардори Янник Каюзак ички чемпионат доирасида «Анже» клубига қарши кечган учрашув вақтида тўртинчи ҳакам қўлидаги таблони уриб туширгани учун майдондан четлатилди.

Учрашув «Бастия»нинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. Ўйиннинг 74-дақиқасида Каюзак майдондан олинган, у шу вақтда тўртинчи ҳакам ёнидан ўтатуриб, унинг қўлидаги таблосини уриб туширган. Ёрдамчи ҳакам бош ҳакамга бу ҳақда  маълумот бергач, футболчига қизил карточка кўрсатилган. Бу ушбу футболчи учун жорий мавсумдаги тўртинчи қизил карточка бўлди.

Мавзуга оид