Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда полициячи 11 нафар ҳамкасбини отиб ўлдирди
Афғонистоннинг Ҳилмонд вилоятида камида 11 нафар полициячи ўз ҳамкасби томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Associated Press вилоят губернатори матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Ҳодиса Лашкаргоҳ шаҳридаги назорат-ўтказиш пунктида содир бўлди, у ерда полициячи қуролини ҳамкасбларига ўқталиб, уларни отиб ташлаган.
Таъкидланишича, шундан сўнг жиноятчи барча қурол-яроғларни йиғиб олиб, ҳодиса жойини полиция машинасида тарк этган. Губернатор вакили маълумотига кўра, у “Толибон” жангарилари ёнига кетган.
Khaama Press агентлигининг маҳаллий хавфсизлик органидаги манбасига кўра, ҳужум полиция хизматида бўлган “Толибон” ҳаракати вакили томонидан амалга оширилган.
Аввалроқ Афғонистон шарқида юз берган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилининг 10 нафари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026