Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қароқчилар Туркия байроғи остида сузаётган танкерни гаровга олишди
Ливиялик қароқчилар гуруҳи Ливия қирғоқлари яқинида Туркия байроғи илинган танкерни қўлга олишган. Бу ҳақда CNN Turk телеканалида хабар берилди.
Қайд этилишича, кема экипажининг 11 нафар ходими айни вақтда асирликда.
Deniz Haber агентлиги маълумотига кўра, Ливия қирғоқларидан 2 миля ичкарида нефть ташувчи M/T Haci Telli танкери қароқчилар қўлига тушган. Бу танкер Туркия компаниясига тегишли бўлиб, ливиялик тадбиркор томонидан ижарага олинганди.
Қароқчилар товон пули тўланмаса, гаровдагиларни қўйиб юбормаслиги ва кемани металломга топшириб юборишлари билан таҳдид қилишмоқда.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
12:23 / 01.07.2025