Жаҳон | 09:14 / 04.03.2017
18562
2 дақиқада ўқилади

Sky News: Литва Россия билан гибрид урушига тайёрланмоқда

Литва ҳукумати "агрессор"га қарши охиригача курашмоқчи, фуқаролар фаоллари эса  "кўнгиллилар бўлинмалари"ни ташкил этмоқда, деб хабар қилмоқда Sky News мухбири Жон Спаркс. 

Спаркс литвалик чегарачилар билан суҳбатда Россия билан чегараларда баландлиги икки метрлик девор барпо этилаётганидан хабар топган. "Ўйлайманки, одамлар ўзларини кўпроқ хавфсиз ҳис қилишади", — деган шартнома бўйича хизмат қилувчи аскар. Бироқ, мухбир "Россия ва унинг иттифоқчиси Беларусь шу қадар яқин бўлган бир вақтда хотиржам бўлиш" мумкинлигини шубҳа остига қўяди.

"Литваликлар бугунги сиёсий вазиятдан довдираб қолишганки, уларнинг кўпчилиги урушга тайёрлана бошлашган", — деб ёзади журналист.

Спаркс Вильнюсда "Мерганлар иттифоқи" аъзолари билан учрашган. "Аъзоларимиз сони тез суръатларда ўсмоқда. Уч йил муқаддам сафимизда 50 киши эди, ҳозирда уларнинг сони 3 мингдан ортади", — дея ҳикоя қилган яна бир кўнгиллилар тузилмаси фаолларидан бири. 

Спаркснинг қўшимча қилишича, "гибрид уруши" ва Литвада жойлаштирилган немис ҳарбийларига нисбатан фитна эҳтимоллари расмий Вильнюс ташвишига сабаб бўлмоқда. 

Мавзуга оид