Еврокомиссия банклар киберхавфсизлигини таъминлашга киришди
Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари банкларнинг киберҳужумларга қаршилик кўрсатишга тайёргарлигини текшириш учун умумий талабларни ишлаб чиқиши керак бўлади. Евркомиссия раис ўринбосари Валдис Домбровскис Брюсселдаги конференцияда шу ҳақида маълум қилди. itsec.ru шу ҳақида хабар қилди.
"Биз турли мамлакатларда қабул қилинган кўплаб тест синови қоидаларини четлаб ўтмоқчимиз. Биз чегаранинг барча томонларида йўлга қўйилувчи тест синовлари стандартларини қабул қилиш зарур деб ҳисоблаймиз", - деди Домбровскис. Сиёсатчининг фикрича, умумий стандартлар ЕИ миқёсида умумий стресс-тестларни ўтказиш учун йўл очиб беради, бу ҳақида Еврокомиссия аъзолари бир неча бор айтишган.
Ҳозирда Еврокомиссия чакана молиявий хизматлар бозорига оид ҳаракатлар режасини тайёрламоқда. Суғурта, тўлов ва кредит билан шуғулланувчи компаниялар ҳам шулар жумласидандир. Яқин ҳафталар ичида шунга доир ҳужжат чоп этилади. Домбровскиснинг сўзларига кўра, ҳаракатлар режаси ташкилотларни электрон имзо ва электрон ID каби масофадан асл нусхани текширувчи технологияларни қўллашга рағбатлантиради.
Мавзуга оид
22:56 / 29.10.2024
Еврокомиссия Хитой электромобилларига 35 фоизгача бож жорий этишни маъқуллади
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
22:58 / 25.10.2024
ЕИ ва Хитой электромобилларга жорий этилган божлар масаласига ечим топмоқчи
13:58 / 25.10.2024