Forbes шарҳловчиси Брендон Тернер 108 миллионер иштирокидаги уч кунлик конференциядан ўзи учун олган қимматли сабоқлари билан бўлишди.
Тасаввур қилинг, 108 нафар миллионер билан бир хонадасиз ва уч кун кетма-кет уларга истаган саволингизни беришингиз мумкин.
Улардан нималарни сўрардингиз?
Улардан нималарни ўрганишга ҳаракат қилардингиз?
Ўтган дам олиш кунлари мен худди шундай вазиятда қолдим ва бу ҳодиса менинг ҳаётимни тўлиқ ўзгартирди. Умид қиламанки, ўзим учун олган сабоқларим сизга ҳам ёрдам беради.
Яқинда мен GoBundance номи остидаги миллионер кишилардан иборат кичик гуруҳга қўшилдим - мен ўзимдан ақллироқ ва омадлироқ кишилар билан мулоқот қилгим келди.
"Агар сиз хонадаги энг ақлли инсон бўлсангиз, унда сиз ўзингизга керакли хонада эмассиз" - эҳтимол, бу ҳикматли сўзларни эшитгандирсиз. Мен ўзимдан ақллилар хонада бўлишга муваффақ бўлдим.
Қуйида ўзим учун олган сабоқларимдан бир неча маслаҳатлар билан бўлишаман:
1. Ўзингиздан ақллироқ кишилар билан мулоқот қилинг.
Мен ўн йил давомида кўчмас мулкка сармоя киритиб келганман. Бундан ташқари, iTunes'даги энг машҳур подкастлардан бирини бошқараман. Бироқ молиявий масалаларда атрофимдаги аксарият кишиларга нисбатан ҳеч нарса билмасдим ҳисоб.
Миллионерлар ўзлари учун қулай муҳит қидиришмайди - улар учун ўзларидан-да омадли ва моҳир ҳамсуҳбат топиш қизиқроқ.
- Ўзингизни тартибга келтирмоқчимисиз? Қора белбоғ соҳиби ва уч каратэ мактаби эгасига мурожаат қилинг.
- Сармоя жалб қилишни ўрганяпсизми? 100 миллион доллардан зиёд капитали бўлган венчур капиталистнинг олдига боринг.
- Турмушингизда муаммолар пайдо бўлдими? У ҳолда турмуш қурганига 40 йилдан ошган инсонларгагина мурожаат қилинг.
Миллионерлар бирор янгиликни ўрганиш мумкин бўлган кишилар билан мулоқот қилишади.
2. Бойлик фақат пулдан иборат эмас.
Мен бу гапни мутлақо барча миллионерлардан эшитдим: бойлик фақат пулдан иборат эмас.
Мен иштирок этишга муваффақ бўлган суҳбатлар кўпинча пул ишлаш эмас, муносабатлар, саргузаштлар, фитнес ва хайрияга оид эди. Дўстим ва ҳамкасбим, кўчмас мулк сармоячиси Марк Уокер бу ғояни шакллантиришда ёрдам берди:














