Туркия дипломатик паспортларига эга бир неча киши Швейцариядан бошпана сўрашди, деб ёзмоқда Tages-Anzeiger нашри.
Бошпана сўраганларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Икки давлат ҳукуматлари ҳозирча изоҳлар беришдан тийилмоқдалар.
Туркияда 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий исёнчилар гуруҳи давлат тўнтариши амалга оширишга уринганди.

















