Сармоядор, блогер ва тадбиркор Жеймс Альтушер турли тоифадаги инсонлар билан тил топишиш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Менга бақиришганида, мен қўрқаман. Сабаби бу мен ниманидир нотўғри қилганим ва бунинг эвазига ҳаққоний равишда гап эшитаётганимдан дарак беради.

Атрофдагиларга таҳдид қилишга ўрганиб қолганман. Бу яхши тактика эмас.

Кишиларни тушунишга ўрганиш талаб этилди – улар қандай бўлади, уларга қандай таъсир кўрсатиш ва буни яхшилаш усуллари борми.

1. Бахтли инсонлар

Баъзи инсонлар ҳаётдан жуда ҳам кўнгиллари тўлгандек тасаввур уйғотади. Гўёки уларни ҳеч нарса ташвишга солмайди.

Улар менинг жаҳлимни чиқаришган, сабаби мен нима учун улар хурсанд бўлишаётганини тушунмасдим. Эҳтимол, мен уларга ҳасад қилгандирман.

Эҳтимол, улар бадавлат, гўзал ва мендан яхшироқ бўлишгани учун бахтли бўлгандирлар.

Бироқ, кўпчилик айтганидек “бахтли бўлишни истасанг – шунчаки бахтли бўл”.

Мен бошқалар учун ҳам қувониш керак эканини ҳар доим ўзимга эслатиб тураман. Билмадим, ҳаммада ҳам бу осонлик билан кечадими. Менда – аниқ йўқ. Бунинг учун ўз устида ишлаш керак, ҳамда буни ҳар куни қилиш лозим.

2. Бахтсиз кишилар

Уйсизларга қараш оғир. Ёки яқин инсонингиз касалхонага ёхуд дўстингиз қамоққа тушганини билиш ҳам. 

Мен бундай муаммолар билан қандай курашиш лозимлигини кўп пайтларда билмайман. Баъзида бу одамлардан шунчаки юз буриб кетганман.

Бироқ ачиниш – машқ қилдириб бориш керак бўлган мушак кабидир. Кимнингдир ҳаётини ўзгартиришнинг энг яхши усули – ёрдамга ҳақиқатдан ҳам муҳтож кишига ёрдам бериш.

Ачиниш туйғусини машқ қилдириш – бу энг яхши фитнес.

Мен ҳар куни қизларимдан бугун кимгадир ёрдам беришгани билан қизиқаман. Мен ўзим буни қилмаганимда, улардан сўрашга ҳам ҳаққим бўлмасди. Ёрдам керак бўлган инсонлар нимадандир бахтсиздирлар.