Жамият | 14:57 / 12.03.2017
13386
1 дақиқада ўқилади

Фото: АҚШда овчарка 3та йўлбарсваччага оналик қилмоқда

АҚШнинг Цинциннати штатидаги ҳайвонот боғида Блейкли лақабли австралия овчаркаси 3та йўлбарс боласига оналик қилмоқда. Бу ҳақда  WCPO Cincinnati хабар тарқатди.

«У йўлбарс болалари учун шунчаки иссиқ ёстиқ эмас. У — йўлбарсчалар учун керак. У илк кунданоқ уларни тўғри юришга ва ҳаракатланишга ўргатди. Йўлбарсчалар агрессив бўла бошлаганида у уларни тўхтата олади», — деган ҳайвонот боғи  вакили Дон Штрассер.

Унинг қўшимча қилишича, ҳайвонот боғи ходимлари йўлбарс болаларини овқатлантириши мумкин, лекин Блейкли каби тарбиялай олишмайди.

Қайд этилишича, Блейкли бунгача гепард,  тўнғиз, ягуар ва сассиқкўзан болаларини тарбиялашга улгурган.

 

Мавзуга оид