Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ТИВ: Қозоқ-турк лицейлари фаолиятида ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди
Қозоғистон ўз таълим муассасалари фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўймайди. Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов собиқ қозоқ-турк лицейлари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берар экан, шундай фикр билдирди. "Tengrinews" шу ҳақида хабар берди.
"Қозоқ-турк лицейлари ребрендинг жараёнидан ўтганини тасдиқлайман, улар янги номларга (Білім-инновация лицейі") эга. Уларда Қозоғистонда тасдиқланган ўқув дастурлари асосида таълим берилади, лицейлар ҳукуматнинг маҳаллий ижро органлари назорати остидадир. Биз Қозоғистонда жойлашган таълим муассасалари фаолиятида ҳеч қандай аралашувга йўл қўймаймиз", - деди Қайрат Абдураҳмонов.
Шуни таъкидлаш жоизки, Туркиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Невзат Уяник 2-март куни қозоқ-турк лицейлари Туркия таълим вазирлиги назоратига топширилиши ҳақида маълум қилган эди. ҚР таълим вазирлиги бундай эҳтимолни расман рад этди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026