Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бепул Wi-Fi бўлган биринчи автобус бекати очилмоқда
16 март куни Тошкент шаҳридаги Олой бозори ёнида бепул Wi-Fi сигнали бўлган биринчи автобус бекати очилади. Бу ҳақда Hot WiFi Uzbekistan компаниясининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, барча истовчилар ушбу тизимни синаб кўришлари ҳамда ўз изоҳларини қолдиришлари мумкин.
Hot WiFi тизими шарофати билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, email, шунингдек, SMS ва бепул қўнғироқ (callback) орқали тармоққа кириш мумкин бўлади.
Автобус бекатларида Тошкент аҳолисини бепул интернет билан таъминлаш бўйича лойиҳа Hot WiFi Uzbekistan компанияси томонидан Bravo Pharma, Beeline ҳамда JCDecaux компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
12:50
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026