Жанубий Кореянинг собиқ президенти 14 соат сўроқ қилинди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени сўроқ қилиш 14 соат давом этди ва маҳаллий вақт билан яримтунга яқин якунланди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Прокуратура Пак Кин Хени яқин дугонаси Цой Сун Суль аралашган 13 та коррупция ишига алоқадорликда гумон қилмоқда.
Аввалроқ сўроқ вақтида Пак Кин Хе "шахсан ўзи ҳеч нарсага алоқаси бўлмагани ва ҳеч нарсани билмаганини" айтган. Собиқ президент қолган ишлар бўйича эса "улар одатий давлат сиёсатининг бир қисми бўлганини ва Цойга ёрдам беришда шахсий манфаат кўриш истаги бўлмаганини" айтган.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Пак Кин Хе прокуратурани кўрсатмалар тўғри ёзиб олинганини текширгач тарк этиши керак эди. Таъкидланишича, кўрсатмаларнинг текширилиши маълум вақт олиши мумкин.
Бу собиқ президентнинг биринчи сўроқ қилиниши бўлди. Ҳанузгача Пак Кин Хе давлатнинг биринчи шахси сифатида юридик дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиб келаётганди ва прокурорлар билан учрашишдан бош тортиб келаётганди. Конституциявий суд Пак Кин Хенинг импичментини тасдиқлагач, у юридик иммунитетини йўқотган.
Мавзуга оид
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024