Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда шоир интернетдаги шеъри туфайли қамалди
Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган шоир интернетда “номақбул” шеърни эълон қилингани туфайли уч ойга озодликдан маҳрум этилди ҳамда жаримага тортилди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берди.
Шоир Абу Заби биринчи инстанциядаги федерал суди томонидан уч ойга қамалди ҳамда 250 минг дирхам миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. У БААнинг интернетдаги жиноятлар ва жамоат тартибини бузиш бўйича қонунига зид хатти-ҳаракатни амалга оширишда айбдор деб тан олинди.
Суд қарорига кўра, ижтимоий тармоқда эълон қилинган шеър “БАА қадриятлари, шунингдек этика ва диний нормаларга зиддир”.
Шеър айнан нима ҳақида бўлгани номаълум.
Мавзуга оид
16:47 / 26.11.2025
БААдан Интерпол орқали қидирувда бўлган уч фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
15:31 / 31.08.2025
Полосонни машҳур қилган шоир: Анвар Обиджон хонадонидан репортаж
11:14 / 21.03.2025
Бутун зал Абдулла Ориповдан шеър сўраганди — шоирнинг шогирди хотиралари
08:04 / 29.12.2023