Ўзбекистон | 00:52 / 26.03.2017
231520
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев янги Chevrolet Malibu автомобилида шаҳар айланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикада ишлаб чиқариладиган Chevrolet Malibu автомашинасини бошқаришни хуш кўриши тасдиқланди. Давлат раҳбари 25 март куни Тошкент шаҳридаги қурилиши тугалланган ва режалаштирилаётган иншоотларни бориб кўрди.
У Юнусобод туманида қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилган кўприкка Chevrolet Malibu автомобилининг янги намунасида ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаевнинг Самарқандга ташрифи чоғида GM Uzbekistan компанияси маҳсулотларини таништирар экан, дам олиш кунлари Chevrolet Malibu автомобилини ҳайдашини айтган эди.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024