Марказий Осиёнинг топ-10 легионерлари сафидан 4 нафар ўзбекистонлик футболчи жой олди
«Чемпионат.com» интернет-нашри Россия чемпионатида тўп сурган Марказий Осиё мамлакатлари вакилларидан иборат энг кучли 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп қилди. 10 нафар футболчи орасидан 4 нафар ўзбекистонлик футболчи ҳам ўрин олди.
Унда Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Миржалол Қосимовнинг номи тилга олинган. Қуйида мақолада ўзбекистонлик футболчиларга берилган ўрин ва таърифларни таржимаси билан танишиб олишингиз мумкин бўлади.
10. Андрей Фёдоров, Ўзбекистон
«Алания», 1998-1999, 42 ўйин, 1 гол
«Рубин», 2000-2008, 127 ўйин, 15 гол
Фёдоров – Қурбон Бердиевнинг «Рубин» машинасининг муҳим қисмларидан бири бўлганди. У 2008 йил Россия чемпиони бўлган. Ақлли ва ҳаракатчан ҳимоячи, шерикларини қийин вазиятда қўллаб тура олади. У «Рубин» таркибида биринчи лигадан чемпионликка қадар ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз вақтида ЦСКАда ҳам тўп суриши мумкин эди. Бироқ Осиё Чемпионлар кубоги доирасида ҳакамни тепгани учун бир йилга дисквалификация қилингани бунга халақит қилиб қолганди. Шунга қарамасдан, Владикавказ, Калининград ва Қозонда Фёдоров ишонса бўладиган ҳимоячи сифатида эслаб қолишган.
9. Виталий Денисов, Ўзбекистон
ЦСКА, 2003-2006, 3 ўйин
«Локомотив», 2013-ҳозиргача, 119 ўйин, 1 гол
Тезлик, ишонч, чайирлик каби сўзлар билан «Локомотив» мухлислари Денисовга таъриф беришлари мумкин. Виталийга ҳеч бир ўйинда эътироз бўлмаган, ҳар бир учрашувда «черкизоволик Тор» чап қанотда шундай югурадики, ўйинлардан кейин майдон чимига масъул ишчилар ўша қанотни яна ўз ҳолатига келтириш учун анча вақт сарфлашса керак. Денисов Россиядаги фаолиятини ЦСКАда бошлаганди. Аммо олинган жароҳатлар туфайли асосий таркибга кира олмаган. Украинанинг «Днепр»ида олти мавсум ўтказган Виталий Россияга тажрибали футболчи сифатида қайтди. Айни пайтда у энг кучли қанот ҳимоячиси номига даъвогар бўла олади.
5. Одил Аҳмедов, Ўзбекистон
«Анжи», 2011-2014, 109 ўйин, 6 гол
«Краснодар», 2014-2017, 101 ўйин, 7 гол
Футбол оламида Одил Аҳмедовни ёмон кўрадиган битта ҳам одам бўлмаса керак. Уни қандай яхши кўрмаслик мумкин? Майдонда профессионал, ўйинда борини берадиган, майдондан ташқарида оддий камтар одам. Одилни тунги клубда мадҳия садолари остида шампан виносини ичаётганини кўрмайсиз, бу аниқ. Аҳмедов «Анжи»да юлдузга айланганди. Это’О ва шериклари рақиб майдонида юрганида Одил ҳимояга қарашарди. «Краснодар»га тез қўшилиб кетган ва жамоа ривожига катта хисса қўшганди.
1. Миржалол Қосимов, Ўзбекистон
«Спартак» Владикавказ, 1992, 25 ўйин, 3 гол
«Алания», 1994-1996, 1999, 2003-2004, 104 ўйин, 30 гол
«Крылья Советов», 2000-2001, 45 ўйин, 6 гол
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024