Фан-техника | 16:09 / 31.03.2017
10290
1 дақиқада ўқилади
Италия полицияси янги, ўта тезкор Lamborghini’ни олди
Италия полицияси йўл хавфсизлигини таъминлаш учун Lamborghini Huracan янги, ўта тезкор моделини олади. Бу ҳақда Local хабар бермоқда.
«Полиция билан ҳамкорликни давом эттираётганимиздан жуда фахрланамиз, шу орқали қонун кучлари ва тартибни кишиларга яқинлаштиришга ёрдам бермоқдамиз», - дея айтиб ўтди Lamborghini раиси ва бош ижрочи директори Стефано Доменикали мамлакат ички ишлар вазири Марко Миннитига янги автомобиль калитини топшира туриб.
Автомобиль максимал тезлиги соатига 300 километрни ташкил этади. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига тақдим этилган иккинчи Lamborghini бўлади.
Мавзуга оид
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024