Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рулда СМС ёзиш АҚШда 13 кишининг умрига зомин бўлди
Американинг Техас штатида Баптистлар черковининг микроавтобуси билан тўқнашиб кетган пикап ҳайдовчиси ЙТҲдан аввал телефон орқали қисқа матнли хабарларни ёзган. Ўша мудҳиш ҳодиса оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган эди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги гувоҳнинг сўзларига таянган ҳолда.
Агентликка кўра, ЙТҲ шоҳиди Жоди Кучлер пикапнинг ортида ҳаракатлангани, бу вақтда пикап йўлда у ёқдан бу ёққа бориб келгани ҳақида ҳикоя қилган. Кучлернинг айтишича, у ЙТҲдан сўнг, пикап ҳайдовчиси билан суҳбатлашганида, айбдор машина бошқараётганда СМС ёзганини тан олган.
Баптистлар черковига тегишли автотранспорт воситаси ва пикап ўртасидаги тўқнашув 29 март куни содир бўлган. Полиция мълумотларига кўра, черков машинасида 14 нафар кекса ёшдаги киши, пикапда фақат ҳайдовчи бўлган.
Мавзуга оид
19:11 / 26.02.2026
2025 йилда АҚШдан чиқиб кетганлар сони кириб келганлар сонидан ошди – ОАВ
18:57 / 26.02.2026
Кубага «ҳужум қилган» босқинчилар ўлдирилди. АҚШнинг коммунист қўшнисида нималар бўляпти?
16:49 / 26.02.2026
Тошкентда BMW рулидаги ўсмир ЙПХ ходимини уриб юборди
15:05 / 26.02.2026