Жаҳон | 13:20 / 03.04.2017
5401
1 дақиқада ўқилади

Колумбиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони 250 нафардан ошди

Колумбиянинг Путумайо департаментининг Мокоа муниципалитетида дарёларнинг қуйилиши сабабли камида 254 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аввалроқ, Қизил хоч халқаро қўмитаси 200 нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди. AFP агентлигига кўра, қурбонлар орасида 43 нафар бола ҳам бор. 

Давлат раҳбари табиий офатдан зарар кўрган минтақага 1,2 млрд доллар миқдорида маблағ ажратилганини билдирди. У, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигини изҳор қилиб, табиий офат ҳудудида фаолият юритаётган 2 минг қутқарувчи ва шифокорларга миннатдорлик билдирди. 

Мамлакатда сурункали ёмғирлар давом этиши дарёларни ўзанидан чиқариб юборди. Кучли сув оқимлари тонгги вақтда одамлар ухлаб ётган вақтда аҳоли пунктларини босган. Ҳудуддаги кўплаб кўприклар вайрон бўлган, автомобиллар оқиб кетган.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид