Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Италиянинг Лукка шаҳрида йиғилишади
Италиянинг Лукка шаҳри ўзининг замонавий тарихида илк бора йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Бугун, 10 апрель куни унча катта бўлмаган шаҳарда "Катта еттилик" давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланади. Мазкур анжуман G7 давлат раҳбарларининг май ойида Сицилияда бўлажак саммити олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ушбу учрашувда халқаро муаммоларнинг барча мавзуси — терроризмга қарши курашдан КХДР ядро дастуригича, Украина шарқидаги вазиятдан тортиб Ливия муаммосигача муҳокама қилинади.
Дунёнинг еттита етакчи иқтисодиётларининг ташқи ишлар вазирларидан ташқари йиғилишда ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини ҳам қатнашади. Шу билан бирга, айтиш жоизки, жаҳон ОАВнинг асосий диққат-эътибори яқинда вазифасига киришган АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга қаратилади. У Луккадаги саммит тугаши билан россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага йўл олади.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
07:22 / 28.03.2026
G7 нефт захиралари: қайси давлатда қанча?
09:33 / 12.03.2026