Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба Неймарнинг «Эл-класико»ни ўтказиб юбориши аниқ эканини айтмоқда
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «Реал»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Испания футбол федерацияси ҳакамлик қўмитаси Неймарни 3та учрашувга дисквалификация қилишга қарор қилган. Бунда қизил карточка учун стандарт битта ўйин, ва Неймарнинг ўйиндан чиқиб кетиш жараёнида ҳакамларни кинояли олқишлагани учун яна икки учрашувга четлатилиши кўзда тутилган.
Натижада, бразилиялик футболчи «Реал Сосьедад», «Реал» ва «Осасуна»га қарши учрашувларни ўтказиб юбориши керак бўлади.
Бу ҳақда расмий хабар эртага берилади. «Барселона» бу қарор юзасидан апелляция бериши кутилмоқда, аммо охир-оқибатда бу шикоят қондирилмайди – чунки қоидаларга кўра, бундай жазолар ҳеч бир сабаб билан бекор қилинмайди.
Мавзуга оид
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026