Жаҳон | 15:03 / 11.04.2017
45318
2 дақиқада ўқилади

Стокҳолмда Раҳмат Оқилов расман ҳибсга олинди

Фото: Aftonbladet

39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов Стокҳолмдаги терактни айнан у содир этганини тан олди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Суд уни ҳибсга олишга қарор чиқарган.

«Унинг позицияси шундай: у террорчилик актини амалга оширишда ўз айбини тан олди ва қамоқ жазосига маҳрум этилишига тайёр», - дея маълум қилди унинг ҳимоячиси. Оқилов ўзининг ҳибсда қолишини сўраган.

Швеция полицияси Оқилов кузатувда бўлганини тасдиқлади. 2014 йилда Оқилов Швецияда яшашга рухсат олишни сўраган. Ўтган йилнинг декабрь ойида унга рад жавоби берилган ва қироллик ҳудудини тўрт ҳафта давомида тарк этиш талаб қилинган. Оқилов яширинган ва мажбурий депортация қилиш учун қидирувга эълон қилинган.

7 апрель кундузи юк машинаси ҳайдовчиси Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди: икки нафар Швеция фуқароси, бир британиялик ва бельгиялик. 15 киши жароҳат олди. 

Стокҳолмдаги теракт бўйича яна бир гумонланувчи ҳибсга олинган бўлиб, ҳозирча унинг исми ошкор этилмаяпти.
 

 

Мавзуга оид