У 6 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан жами баҳоси 7.620.000 сўмлик 4 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, шу манзилда яшовчи, 1993 йилда туғилган муқаддам судланган, “Ахтамбобо” фермер хўжалиги ишчиси Адизов Раҳмиддин Аҳадович содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Адизовга  нисбатан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.