Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар сархил ва қайта ишланган ҳолатда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда.
Республикада етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш мақсадида «Ўзагроэкспорт» АЖ хорижда ўтказиладиган барча халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этмоқда.
Ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича қилинаётган ишлар натижалари ҳақида Берлин (Германия)да бўлиб ўтган «Яшил ҳафта-2017» халқаро ярмаркаси натижаларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Мазкур тадбир давомида Ўзбекистондан Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Туркия компанияларига 151,2 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулоти етказиб беришга доир шартномалар имзоланди.
Москвада ўтган «ПродЭкспо-2017» халқаро кўргазмаси давомида Ўзбекистоннинг янги бозорларга, хусусан, Мўғулистон ва Вьетнамга мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб бериши борасида келишувга эришилди.
Эндиликда бу мамлакатларга сархил ва қуритилган мевалар, сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотлар етказиб берилади. Ушбу кўргазма доирасида Хитойнинг «Honkong Line Trading CO LTD», Қозоғистоннинг «Метро Кэш Энд Керри», Беларуснинг «Евроторг» МЧЖ, Россиянинг «Челны-хлеб» АЖ, «СПАР Тула» МЧЖ, Мўғулистоннинг «Happy Fruits» ва бошқа компаниялар вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар якунига кўра, 74 миллион долларлик сархил ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказишга доир экспорт шартномалари имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи давомида РФ раҳбари В.Путин билан бўлиб ўтган музокараларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасининг юқори даражада эканлиги таъкидланди. Россия президенти бу айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли экани ва ўзбек маҳсулотларининг Россия бозорига экспорти икки баробардан кўпга ошганини алоҳида қайд этди.
2017 йилнинг биринчи чорагида «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан 101,8 минг тонна мева ва сабзавот экспорти амалга оширилган, бу кўрсаткичларнинг









