Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда энг катта ноядровий бомба ИШИДнинг 30 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
Афғонистон ҳукумати АҚШ томонидан ўта кучли GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast фугас бомба ташланиши туфайли ИШИДнинг камида 36 жангариси йўқ қилинганини хабар берди. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.
Аввалроқ CNN телеканали ўз манбаларига асосан АҚШ Афғонистонга MC-130 самолётидан “барча бомбаларнинг онаси”ни ташлагани ҳақида хабар берганди. У ИШИД жангариларининг туннелларини йўқ қилишни мақсад қилган.
Кейинчалик Пентагон вакиллари Афғонистонда ўта кучли бомба қўлланганини тасдиқлади. Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден эса АҚШ GBU-43/B фугас бомбаси ташланган туннеллар яратилишини ўзи молиялаштиргани ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026