Glassdoor компанияларни ўз ходимларига тўлайдиган умумий ўртача иш ҳақи бўйича баҳолади. Рўйхатдаги 25 компаниядан тўрттаси консалтинг соҳасида фаолият юритади, қолганлари эса - технология соҳасида. Соғлиқни сақлашдек соҳалар рўйхатга киритилмаган: улардаги баъзи ходимлар ҳақиқатда жуда кўп маош олса-да, бошқалари камроқ иш ҳақи олади.

Glassdoor мазкур рўйхатни тузишда 2016-2017 йиллар учун олган иш ҳақи ва бонуслар ҳақида хабар берган фойдаланувчиларга таянди.

АҚШда энг кўп иш ҳақи тўланувчи 25 компания:

  1. A.T. Kearney консалтинг фирмаси — ўртача тўловлар суммаси - 175 000 доллар (ўртача иш ҳақи - 150 000 доллар).
  2. Strategy& консалтинг фирмаси - 172 000 доллар (150 000 доллар).
  3. VMware — виртуализация учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси - 172 000 доллар (136 750 доллар).
  4. Splunk — машина бошқарувидаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси — 161 010 доллар (132 500 доллар).
  5. Cadence Design Systems — электрон қурилмаларни лойиҳалаштиришни автоматлаштириш учун дастурий таъминот яратувчиси — 156 702 доллар (141 202 доллар).
  6. Google АТ-корпорацияси — 155 250 доллар (120 000 доллар).
  7. Facebook АТ-корпорацияси — 155 000 доллар (130 000 доллар).
  8. Nvidia — график тезлаштгич ва процессорлар, шунингдек тизимли мантиқ мажмуаси ишлаб чиқарувчиси — 154 000 доллар (150 000 доллар).
  9. McKinsey & Company консалтинг компанияси — 153 000 доллар (140 000 доллар).
  10. Amazon Lab126 — Amazon'нинг шўъба компанияси, Kindle дастурий платформаси ишлаб чиқарувчиси — 152 800 доллар (130 400 доллар).
  11. Juniper Networks — телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси — 150 000 доллар (138 500 доллар).
  12. LinkedIn АТ-корпорацияси — 150 000 доллар (127 000 доллар).
  13. Salesforce — CRM-тизим ишлаб чиқарувчиси — 150 000 доллар (120 000 доллар).