Фан-техника | 17:11 / 14.04.2017
9645
1 дақиқада ўқилади
Google собиқ ходими янги iPhone 6’ни 300 долларга йиғиб берди
Интернетда 23 дақиқали ноодатий видео оммалашди. Унда Скотти Аллен Хитойнинг Huaqiangbei радиобозорида эҳтиёт қисмларини сотиб олиши ҳамда улардан янги iPhone'ни йиғиб бериши тасвирланган.
Алленнинг сўзларига кўра, у умумий ҳисобда минг долларга яқин маблағ сарфлаган, бироқ йиғиш жараёнида эҳтиёт қисмларидан кўпи ва бошқа асбоблар талаб этилмаган. Ишлатилган барча нарсанинг қиймати 300 долларни ташкил этди.
«Албатта, йиғилган iPhone’нинг нархи бозордаги 16 гигабайтли iPhone 6 нархидан бир қадар паст, бироқ жараёнда олинган тажриба жуда қимматли», - дея маълум қилди видеоролик муаллифи.
Мавзуга оид
12:10 / 22.12.2024
“Қотил” чатбот, касалликни олдиндан аниқлайдиган ақлли узук ва супер компютер – технодайжест
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024