Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон аэропортларида тревога эълон қилинди
Ҳиндистоннинг Мумбай, Ченнай ва Ҳайдаробод шаҳарларидаги аэропортларда самолётларнинг ўғирланиш хавфи юзага келгани туфайли тревога ҳолати эълон қилинди.
The Indian Express хабарида ёзилишича, хавфсизлик хизматларига келиб тушган маълумотга кўра, 23 кишидан иборат гуруҳ вакиллари бир вақтнинг ўзида 3та аэропортда самолёт ўғирлашни режалаштирган.
Қайд этилишича, бу ҳақда самолёт ўғирлаш режаси ҳақидаги суҳбатни тасодифан эшитиб қолган аёл хабар берган.
Авиакомпаниялар йўловчилардан аэропортларга ҳар эҳтимолга қарши барвақтроқ келишни ҳамда хавфсизлик хизматларининг тавсияларини бажаришни сўраган.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026