Ўтган ҳафта уик-эндида бир қатор муҳим воқеалар кузатилди. «Челси» «Манчестер Юнайтед» уйида мағлубиятга учраб чемпионликка интригани қайтарди. «Ницца» ва «Лейпциг» ўз тарихи учун янги саҳифаларни ёзишга улгурди. Россияда эса «Спартак» таъқибчиларидан янада илгарилаб кетди. Tribuna.Uz iу каби муҳим лаҳзаларни ёдга олиб ўтади.

Моуриньоча тотал устунлик ва барҳам берилган 5 йиллик анъана

Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» пешқадам «Челси»ни қабул қилиб, ғалаба қозонди. Бу ғалаба «МЮ»нинг сўнгги 12 учрашувдаги илк ғалабаси бўлди. Жамоа «Олд Траффорд»да 6 йилдан сўнг «Челси»ни мағлубиятга учратди. Энг қизиқ томони, «МЮ» ғалаба қозонганда ҳам тотал устунлик эвазига рақибини тор-мор келтирди. «Челси» 10 йилдан буён қайд этмаган антирекордларини такрорлашга мажбур бўлди.

«Челси»нинг очко йўқотишидан «Тоттенҳэм» унумли фойдаланиб қолди. «Борнмут»ни йирик ҳисобда мағлуб этган Почеттино шогирдлари орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди. Шунингдек «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ҳам бу турда ўз учрашувларини ғалаба билан якунлашди.

Ирода намунаси «Реал»


 

Испания чемпионатининг 32-турида «Реал» яна қаҳрамонлик кўрсатиб ғалаба қозонди. Икки марта ҳисобда ортда борган жамоа барибир ғалабани ўз томонига оғдиришни уддалади