Бир кунда 6 янги ҳоким. Тошкентнинг яна бир туманида ўзгариш бўлган
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида туман ҳокимиятлари раҳбарларини янгилаш жараёни давом этмоқда. 18 апрель куни аввалида Юнусобод ва Чилонзор туманларига янги ҳоким тайинлангани маълум бўлган эди. Юнусободга Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг собиқ раиси Бахтиёр Абдусаматов, Чилонзорга Давлат рақобат қўмитаси собиқ раҳбари Даврон Ҳидоятов ҳоким этиб тайинланганди.
Кун охирига қадар яна 4та туманда (пойтахтда жами 11та туман мавжуд) — Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергели туманларида ҳам раҳбарлар ўзгартирилди.
Давлат қўмитасидан туманга. Чилонзорга янги ҳоким тайинланди
Сергели туманига бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким бўлди. Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Яшнобод туманига бунга қадар Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Дилмурод Турдиев ҳоким бўлди. Аввалги ҳоким — Фарруҳ Ҳакимовнинг кейинги фаолияти маълум эмас.
Учтепа туманига кўп йиллар давомида Мирзо Улуғбек тумани маъмуриятини бошқарган Шавкатбек Эргашев ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким — Жовдатхон Иноғомов шу йилнинг январида иш бошлаганди ва унинг фаолияти 3 ойдан кўпроқ давом этди.
Ниҳоят, Миробод туманига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига кирувчи Тошкент механика заводининг собиқ бошқарув раиси — бош директор лавозимида ишлаган Шуҳрат Пўлатов раҳбарлик қилади. Бу туманнинг аввалги ҳокими — Шарофиддин Қодировнинг ҳам кейинги фаолияти номаълум.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
07:53 / 28.09.2024