Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония молия йилини ташқи савдода фойда билан якунлади
Япония 31 март куни якунланган 2016 молия йилини ташқи савдода профицит билан якунлади. Мамлакат молия вазирлигига кўра, бу ҳолат 2010 йилдан бери илк маротаба қайд этилмоқда.
Экспорт ва импорт амалиётлари ўртасидаги фарқни кўрсатувчи ташқи савдо сальдоси 4,69 триллион иен (43,4 миллиард доллар)ни ташкил этган. Япониянинг АҚШга нисбатан профицити 8,2 фоизга қисқариб, 6,63 трлн иен (61,3 миллиард доллар)дан иборат бўлган.
Экспорт 3,5 фоизга қисқариб, 71,52 триллион иен (662,2 миллиард доллар) бўлган. Импорт 10,2 фоизга ёки 61,52 триллион иен (569,6 миллиард доллар)гача қисқарган. Профицитнинг асосий сабабларидан бири сифатида иен курсининг мустаҳкамланиши кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026