12:20 / 23.04.2017
36958

Човушўғли Ўзбекистонга келмоқда

25 апрель куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. 

Ўзбекистон ТИВ сайти хабарига кўра, ташриф доирасида вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.

Дастурда Туркия делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.

Top