00:19 / 26.04.2017
5349

Хитойлик олимлар инсоннинг фазода узоқ қолиши технологияси устида ишлашмоқда

Хитойлик олимлар фазогирларга орбитада коинот қурилмаларида узоқ вақт қолишга имкон берувчи технологиялар устида ишлашмоқда. "Жэньминь жибао" нашрининг ёзишича, бу соҳадаги лойиҳаларни 2022 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда. 

"Биз фазогирларга узоқ вақт коинотда қолишга имкон берувчи технологиялар устида ишламоқдамиз, ахир 2022 йилгача орбитал станция яратиш режалаштирилмоқда", деб айтди Хитой фан ва технологиялар аэрокоинот корпорациясининг лойиҳалаш бўлими раҳбари Ван Сян.

Хитой шахсий орбитал станциясини қуриш дастурини амалга оширмоқда. Бу станция фойдаланишга 2020 йилда киритилади. Ушбу дастур доирасида 20 апрелда Хитойнинг илк коинот юк кемаси "Тяньчжоу-1" фазога учирилди ва у 22 апрелда "Тяньгун-2" коинот модули билан бирлашди. Миссия давомида юк кемаси станцияни ёқилғи билан тўлдириш жараёнини машқ қилади.

Top