МХХ 2 млн 700 минг долларнинг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати республикадан хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, 2016 йилда 2 млн 718 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта чет элга ноқонуний олиб чиқилиши вақтида тўхтатиб қолинган.
Бундан ташқари, МХХ Матбуот маркази катта ходими Лола Юлчибаеванинг сўзларига кўра, 6 220 евро, 1 млн 887 минг рубль (33 000 АҚШ доллари)нинг чегарадан ноқонуний тарзда олиб ўтилишига чек қўйилди.
Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган махсус тадбирлардан бири 2016 йил 20 июль куни Наманган вилояти Чортоқ тумани Қумрабод аҳоли пунктида Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 2 млн 576 минг АҚШ доллари ва 18та валюта банк карточкаси ўзбек чегарачилари наряди томонидан ушлаб қолинди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
19:37 / 31.10.2024