Жаҳон | 16:01 / 30.04.2017
10326
1 дақиқада ўқилади

Тажрибали альпинист Уэли Стек Эверестга кўтарилиш чоғида ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Сайёрамиздаги энг юқори тоғ чўққиларини забт этиши билан танилган швейцариялик 40 ёшли альпинист Уэли Стек якшанба куни Эверест тоғи чўққисига кўтарилаётган пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақида Непал Альпинизм федерацияси маълумотига асосланиб, Agence France-Presse (AFP) хабар берди

"Бугун эрталаб альпинист Нупце чўққисидан қулаб, ҳалок бўлган. Унинг оёғи тойиб кетган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда", - деди Непал Альпинизм федерацияси раҳбари Анг Церинг Шепра. 

Эверест - сайёрамизнинг энг юқори чўққиси. Уни забт этиш чоғида умумий ҳисобда 280 киши ҳалок бўлган. Юқори нуқталарда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш борасида қийинчиликлар бўлгани боис баъзиларнинг жасади ўша ерларда қолиб кетади. 

Мавзуга оид