Ўзбекистон | 18:13 / 01.05.2017
24248
1 дақиқада ўқилади

“Нукус” аэропорти халқаро рейслар учун ёпилди

Фото: Uzairways.com

Жорий йилнинг 1 май кунидан “Нукус” аэропорти халқаро рейслар учун ёпилди.

Халқаро рейсларнинг ёпилиши аэровокзал мажмуасининг реконструкцияси билан боғлиқ, деб хабар бермоқда МАК матбуот хизмати.

Нукус-Домодедово-Нукус йўналишидаги HY 626 рейсини амалга ошириш Урганч аэропортига кўчирилади.

Урганч-Домодедово-Урганч йўналиши бўйича рейс қуйидаги ҳаракат графиги асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

HY 625 Урганч 10:35 Домодедово 12:25
HY 625 Домодедово 13:35 Урганч 19:25

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид