Спорт | 18:33 / 02.05.2017
12225
1 дақиқада ўқилади

Асқар Толибжонов раҳбарлигидаги терма жамоалар маркази фаолияти тугатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар берди.

Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинган ва ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди.

Кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризалар терма жамоалар марказини тугатиш ҳақидаги эълон чиққан вақтдан бошлаб 2 ой давомида қабул қилинади.

Мавзуга оид