Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида сақлаб қолди
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилган.
«Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражаси инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари доирасида бўлишини таъминлаш ҳамда инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали пул-кредит сиёсатини юритиш учун хизмат қилади», дейилган хабарда.
Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгариши охирги марта 2015 йилнинг 1 январида кузатилган бўлиб, ўшанда ставка йиллик 10 фоиздан 9 фоизга туширилганди.
Маълумот учун, 1995 йилнинг март—июнь ойларида Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси йиллик 300 фоизни ташкил этган. Ўзбекистондаги қайта молиялаш ставкасининг 1994—2017 йиллардаги ўзгариши тарихини Марказий банк сайти архивида келтирилган.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан олиб борилаётган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан, инфляция ва иқтисодий ўсиш даражасининг ўзгариши ҳамда пул бозоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда у иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Қайта молиялаш ставкаси монетар сиёсат инструментларидан бири бўлиб, у Марказий банкнинг тижорат банклари билан операцияларини амалга оширишда қўлланилади.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024